Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг Россия бўйича бош маслаҳатчиси Майкл МакФолни Москвага элчи этиб тайинлаш ниятида.

47 ёшли МакФол Миллий хавфсизлик кенгаши қошидаги Россия ва Евросиё бўйича марказ раҳбари ҳисобланади.

Номзоди тасдиқланса, у 2008 йилда Жорж Буш тарафидан Россияга элчи этиб тайинланган Жон Байерлининг ўрнини эгаллайди.

Майкл МакФол Россия Бош вазири Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG