Линклар

logo-print
Халқаро футбол федерациясининг этика масалалари бўйича қўмитаси ташкилот раҳбари Зепп Блаттернинг пора олгани билан боғлиқ жанжал юзасидан текширув ўтказмасликка қарор қилган, лекин федерация ижроия қўмитасининг икки аъзоси Муҳаммад бин Ҳаммом ва Жек Уорнерни ҳар қандай расмий фаолиятдан вақтинча четлаштирган.

FIFA раҳбарлигига асосий даъвогарлардан бўлган Муҳаммад бин Ҳаммом ўз номзодининг қўллаб-қувватлашлари учун айрим давлат вакилларига пора таклиф этганликда гумонланмоқда.

Халқаро футбол федерацияси ташкилотга президентни сайлаш 1 июн куни ўтказилишини билдирди.

Президентликка асосий номзод швейцариялик Зепп Блаттердир.

Агар Блаттер номзоди маъқулланса, у FIFAга яна тўрт йил раҳбарлик қилади.
XS
SM
MD
LG