Линклар

Бугун Ратко Младичнинг яқинлари ва адвокатлари аппеляция тартибида судга мурожаат қилиши кутилмоқда.

Жума куни Белград суди Младични Ҳаагага экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Оила-аъзоларига кўра, 69 ёшли Младичнинг соғлиги Ҳаагага қадар масофани босиб ўтиш ва суд мажлисида иштирок этишни кўтара олмайди.

Собиқ серб генерали 16 йил давомида қочқинликда юрган ва ўтган ҳафтада Сербияда қўлга олинган эди.

Якшанба куни унинг озодлигини талаб қилиб, Белград кўчаларига чиққан намойишчилардан 100 дан ортиғи ҳибсга олинди, яна 30 дан ортиғи жароҳатланди.

Аввалига тинч бошланган норозилик намойишлари кейинчалик полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди ва Ички ишлар вазири Ивика Дачичга кўра, жароҳатланганлар орасида намойишчилар ҳамда полиция ходимлари бор.

Ратко Младич 90 йиллар бошларидаги Босния уруши даврида геноцид, шу жумладан, Сребреница шаҳрида мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG