Линклар

Ямандаги Зинжибар шаҳри жанггарилар назоратида қолмоқда


Таиз шаҳрида полиция намойишчилар устидан сув пуркамоқда.

Таиз шаҳрида полиция намойишчилар устидан сув пуркамоқда.

Яманда ҳарбийлар автокарвони жанггарилар қўйган пистирмага учради ва оқибатда, 4 аскар ўлди, яна бир нечаси жароҳатланди.

Хабарларга кўра, бир неча юз жанггари мамлакатнинг соҳил бўйида жойлашган Зинжибар шаҳрини ҳануз ўз назоратида сақламоқда.

Мамлакат жанубидаги Обиён вилоятида бўлган бу шаҳар жума куни жанггари гуруҳлар қўлига ўтгани хабар қилинган эди. Бу жанггари гуруҳнинг Ал-Қойдага алоқаси борми ёки йўқми, бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Яман муҳолифати сафида бўлган диссидент генераллар гуруҳи президент Али Абдуллоҳ Солиҳни бу шаҳар жанггари гуруҳлар қўлига ўтиб кетганига масъул, деб айблади ва мамлакат ҳарбийларини тўрт ойдан буён президент истеъфосини сўраётган намойишчилар томонига ўтишга чақирди.

Айни кезда мамлакатдаги иккинчи йирик шаҳар бўлган Таиздаги намойишчилар чоғида хавфсизлик кучлари ҳужуми натижасида камида яна 4 намойишчи ўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG