Линклар

logo-print
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари учун зарур забзавот ва мевани ўзбек фермерларидан сотиб олишни кўзламоқда.

CA-News нашри берган хабарга кўра, бу ҳақда Ўзбекистондаги Америка Савдо палатаси президенти Доналд Николсон ўзбек нашрига берган интервюсида айтган.

Бунга қадар АҚШ ҳарбийлари учун кунига 40 тоннадан ортиқ сабзавот ва мева-чева Бирлашган Араб Амирликларидан олинар эди.

Доналд Николсон ўзбек деҳқонлари етиштирган маҳсулотларни темир йўл ёки юк машиналари билан Термиздаги Ҳайратон кўприги орқали ташиш режаланаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG