Линклар

Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг Textile Technologies Group ширкати пахта толаси, мато ва кийим-кечаклари ишлаб чиқарадиган текстил фабрикасини қуради.

Жанубий Корея ширкати фабрика қурилиши учун 2011-12 йиллар оралиғида 50 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режаламоқда.

2013 йилдан ишга тушиши айтилаётган янги заводда йилига 6 минг тонна тола, 7 ярим миллион метр квадрат мато ва 5 миллион дона кийим ишлаб чиқариш кўзланган.

Фабрикада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 80 фоизи экспорт қилиниши айтилмоқда ва ўзбек матбуотида бу Ўзбекистон экспорт потенциалини оширишга қаратилган давлат дастури доирасида амалга оширилаётганига урғу берилмоқда.
XS
SM
MD
LG