Линклар

Ал-Қоида Россияда терактлар уюштираётгани айтилмоқда


Ал-Қоиданинг Сомалидаги тармоғи ҳарбий машқларидан шу йил 17 февралда олинган сурат.

Ал-Қоиданинг Сомалидаги тармоғи ҳарбий машқларидан шу йил 17 февралда олинган сурат.

Рус махсус хизматлари Ал-Қоида Ўзбекистон ва Тожикистондан бораётган меҳнат муҳожирлари қиёфасида Россияга жанггарилар гуруҳини жўнатишга ҳозирлик кўраётгани ҳақидаги маълумотни қўлга киритганини айтмоқда.

Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати бошқармасидаги манбага таяниб CA-News нашрининг ёзишича, Ал-Қоиданинг бу минтақадаги тармоқлари Россияда бир неча террорчилик амалиётини содир этиш ва шу билан Шимолий Кавказдаги жанггариларга қарши олиб борилган амалиётлар учун рус махсус хизматларидан ўч олишни ният қилмоқда.

Россия махсус хизмати Ал-Қоида бу амалиётлар учун сафарбар қилинган жанггариларни Ўзбекистон ва Тожикистондан бораётган меҳнат муҳожири қиёфасида Россияга олиб киришни режалаётганини айтмоқда.

Ҳозир Москва полицияси хавфсизликни сақлаш чора-тадбирларини кучайтиргани хабар қилинмоқда.

Озодлик мухбири бу ҳақдаги маълумотларга ойдинлик киритишини сўраб мурожаат қилганида, бу хабарларни инкор қилмаган Москва шаҳри ва вилояти ички ишлар бошқармалари матбуот хизматлари маълумот беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG