Линклар

logo-print
Ратко Младичнинг адвокати Милош Салжич собиқ серб генералининг соғлиги жуда оғир экани ва унинг Ҳаага трибуналига қадар яшаши ҳам даргумон экани ҳақида гапирди.

- Биз Младични тиббий текширувдан ўтказиш талаби билан кардиолог, психиатр, нейролог, гастро-энтролог ва ортопедист шифокорларга сўровнома киритдик. Шунингдек, биз унинг эшитиш ва кўриш қобилиятини текшириш учун ҳам шифокор сўрадик, деди адвокат Салжич.

Бугун Ратко Младичнинг яқинлари ва адвокатлари аппеляция тартибида судга мурожаат қилиши кутилмоқда.

Жума куни Белград суди Младични Ҳаагага экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

Ратко Младич 90 йиллар бошларидаги Босния уруши даврида геноцид, шу жумладан, Сребреница шаҳрида 8 минг мусулмонни қатлиом қилганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG