Линклар

Яманнинг Таиз шаҳрида президент Али Абдуллоҳ Солиҳга қарши давом этаётган намойишлар чоғида ҳукумат қўшинларининг ўқидан камида 20 та намойишчи ўлгани хабар қилинмоқда.

Яна 100 га яқин намойишчи жароҳатланган.

Таизда ишлаётган айрим шифокорларнинг сўзларига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Шифокорлар ва ҳуқуқ фаолларидан йиғилган хабарларга кўра, ҳукумат қўшинлари Таиз шаҳри ҳокимияти биноси ёнига йиғилган оломонга қарата ўт очган.

Намойишларни кузатаётган хориж журналистлари Таиздаги тинч норозилик ҳаракатини бу тариқа қонли бостиришга уриниш Яманда президент истеъфоси сўралаётган намойишлар даврининг “бурилиш нуқтаси” бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG