Линклар

logo-print
Халқаро футбол федерацияси президенти Зепп Блаттер коррупция билан боғлиқ можаро FIFA обрўсига жиддий путур етказгани, аммо ташкилот бошқаруви ичида инқироз йўқлигини айтди.

- Менимча, FIFA ҳали ҳам кучли. Ўйлайманки, ички муаммолар ҳал бўлади, - деди Блаттер кеча Цюрихда ўтказилган матбуот анжуманида.

FIFA раҳбари, шунингдек, Қатар 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан боғлиқ бирон муаммо кўрмаётгани ва бу масала қайта овозга қўйилишига ҳам ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Аввалроқ Қатар пора эвазига футбол чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида айтилиб, бу қайта овозга қўйилиши борасида таклифлар илгари сурилган эди.

Халқаро футбол федерацияси ташкилотга президентни сайлаш 1 июн кунига белгиланган.

Президентликка асосий номзод швейцариялик Зепп Блаттердир.

Халқаро футбол федерациясининг бош ҳомийлари бўлган “Adidas” ва “Coca-cola” ширкатлари FIFA раҳбарияти атрофидаги коррупция можароси юзасидан ташвиш билдирди.

“Adidas” ва “Coca-cola” футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига ҳомийлик қилиб келади.
XS
SM
MD
LG