Линклар

logo-print
Жанубий Африка президенти Жакоб Зума Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ўт очишни тўхтатиш ва мухолифат билан музокара бошлашга тайёр эканини билдирди.

Зума душанба куни Триполида Қаддафий билан музокара ўтказди.

Лекин Қаддафий режимига қарши феврал ойидан буён кураш олиб бораётган Ливия мухолифати етакчилари музокара таклифини рад этиб, Қаддафийнинг кетишини талаб этмоқда.

Айни пайтда Ливия армиясининг етти ҳарбий раҳбари, жумладан, беш генерал Қаддафий режимига бундан буён хизмат қилмасликларини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG