Линклар

logo-print
Ратко Младич ҳимоячилари уни Ҳаага халқаро трибуналига топшириш ҳақидаги аввалги суд ҳукми юзасидан даъво аризаси киритганлар.

Младич адвокати Милош Салйич лозим ҳужжатлар ва ариза судга душанба куни почта орқали юборилганини айтди.

Ратко Младич ҳимоячиларининг арзи бугун кўриб чиқилиши айтилмоқда.

Младичга хайрихоҳлик билдирилган намойишларда уни Ҳаага трибуналига топширмаслик ҳукуматдан талаб этилди.

16 йиллик қидирувдан сўнг ўтган ҳафта қўлга олинган генерал Младич 1992-95 йиллардаги Босния урушида геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

Ҳаагадаги БМТ уруш жиноятлари трибунали томонидан у 1995 йилда Сребреница шаҳрида 7500 босниялик мусулмон эркак ва болаларни ўлдиришда ҳам айбланмоқда.

Бу Иккинчи Жаҳон Урушидан буён Европада содир этилган энг даҳшатли жиноят сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG