Линклар

logo-print
Жанубий Африка Президенти Жэйкоб Зуманинг Қаддафий ва исёнчилар ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини эълон қилганидан кейин ҳам НАТО Ливияга ҳаво зарбалари берди.

Ливия телевидениеси маълумотига кўра, ҳаво ҳужумлари Триполи ва Ал-Жафра шаҳарларида амалга оширилди.

Душанба куни президент Зума Триполида Қаддафий билан музокаралар ўтказгач, Ливия раҳбари ўт очишни тўхтатиш ва мухолифат билан музокара ўтказишга тайёрлигини эълон қилган эди.

Бироқ Жэйкоб Зума Қаддафий истеъфоси ҳақида бирор сўз айтмади.
Ливияда феврал ойидан буён Қаддафий режимига қарши курашаётган исёнчилар Қаддафийнинг кетишини талаб этмоқда.

Айни пайтда Ливия Армиясининг саккиз ҳарбий раҳбари, жумладан беш генерал Қаддафий режимини тарк этганликларини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG