Линклар

logo-print
Бугун Яман ҳукумати тарқатган маълумотга кўра, ўтган ҳафта президент Али Абдуллоҳ Солиҳ билан Хашид қабиласи оқсоқоли Шайх Содиқ ал-Аҳмар ўртасида имзоланган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув бузилган.

Яман пойтахти Санаа шаҳрида бугун ўқ овозлари эшитилган ва бир нечта жойда портлаш содир бўлган.

Кеча Яман хавфсизлик кучлари Таиз ва Зинжибар шаҳарларида намойишчиларни ўққа тутган эди.

Кейинги икки кун ичида Санаа шаҳрида 30 киши, Таизда 20 одам нобуд бўлгани айтилмоқда.

Январ ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери Яманда жами 320 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG