Линклар

Франция Молия вазири Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлигига бошланган сайловолди кампанияси доирасида Бразилияга борди.

Душанба куни Бразилияда қилган чиқишида Лагард хоним агар мазкур лавозимга сайланса, ХВЖнинг Бразилия ва бошқа давлатлар иқтисодий равнақ топишига кўмаклашишдаги ролини ошириш учун ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини ваъда қилди.

Бразилия Молия вазири Гуидо Мантега айни пайтда Бразилия ҳукумати ХВЖ раҳбарлигига кимнинг номзодини қўллаш борасида бир қарорга келмаганини айтди.

ХВЖ раислиги учун Лагардга рақиблик қилаётган Мексика Марказий банки раҳбари Августин Карстенс ҳам жорий ҳафта охирида Бразилияга ташриф буюради.

ХВЖ собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан Нью Йоркда меҳмонхона ходимасига жинсий тажовуз қилганликда айблангач истеъфо берган эди. 6 июн куни бошланадиган судни кутиб турган Стросс-Кан 20 майдан бери Нью Йоркда уй қамоғида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG