Линклар

Саид Аҳмад ва Саида Зуннуновага ҳайкал ўрнатилади


Ўзбек адабиётнинг атоқли намояндалари - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг умр йўлдоши, таниқли шоира Саида Зуннунова хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида уларга ҳайкал-композиция ўрнатилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси шу муносабат билан танлов эълон қилди.

Танловда икки ижодкорнинг сиймосини таъсирчан бадиий-эстетик, руҳий-фалсафий воситалар, тасвирий усуллар орқали ифода этиш талаб қилинади.
XS
SM
MD
LG