Линклар

logo-print

Ўзбекистон янги русумли автомобил ишлаб чиқаришни бошлади


Асакадаги GM Uzbekistan автомобил заводида шартли равишда GSVEM (Global Small Vehicle for Emerging Markets - Ривожланаётган бозорлар учун кичик машина - таҳр.) седан, деб номланган автомобилни ишлаб чиқариш бошланди.

Regnum агентлигига кўра, бу машинани ишлаб чиқариш бўйича “Ўзавтосаноат” компанияси молиялаштирган 136 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мазкур лойиҳа 2013 йилда якунланади.

Маълумотларга кўра, лойиҳанинг биринчи йилда GM Uzbekistan корхонаси GSVEM русумидаги 100000 дона седан ишлаб чиқаради ва уларнинг 50000 донаси экспорт қилинади.

GSVEM седани Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобилларнинг еттинчиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур автокорхона 2010 йилнинг августидан Chevrolet Spark автомобили ишлаб чиқаришни йўлга қўйганди.

Дастлаб ЎзДЭУавто номи билан Ўзбекистон ҳукумати ва Кореянинг Daewoo Motor ширкати ўртасида ташкил этилган автомобил заводи 1996 йилда ишга туширилган.

Кейинчалик ЎзДЭУавто базасида ташкил этилган GM Uzbekistan қўшма корхонаси Ўзавтосаноат ширкати билан General Motors корпорацияси ўртасида 2008 йилда тузилган.

Ҳозирда корхона акцияларининг 75 фоизига Ўзавтосаноат корхонаси, 25 фоизига эса General Motors эгалик қилади.
XS
SM
MD
LG