Линклар

logo-print

Чечинистонда Политковская ўлимида гумонланган асосий шахс қўлга олинди


Душанба куни кечқурун Чечинистонда "Новая газета" журналисти Анна Политковскаянинг ўлдирилишида гумон қилинган Рустам Маҳмудов қўлга олинди.

Бу ҳақда Маҳмудовнинг адвокати Мурод Мусаев журналистларга маълум қилди.

Тергов жараёнида аниқланишича, Рустам Маҳмудов Политковскаяни ўлдиришда асосий ижрочи бўлган.

Расмий Кремлнинг ашаддий танқидчиларидан бўлган Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни ўз уйи олдида отиб кетилган эди.

Россия прокуратураси шу пайтгача Политковская иши юзасидан Рустам Маҳмудовдан ташқари уч кишини маҳкама тортган. Бироқ шу пайтгача қотиллик буюртмачилари аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG