Линклар

logo-print
Бугун Белград суди Ратко Младичнинг Ҳаага халқаро трибуналига топшириш ҳақидаги аввалги суд ҳукми бўйича киритган даъво аризасини қондирмади.

Сербия Адлия вазири Младичнинг экстрадицияси бўйича қарорни тасдиқлагач, бугунннинг ўзидаёқ серб генералининг Ҳаага трибуналига топширилиши кутилмоқда.

Кеча Ратко Младичнинг адвокати Милош Салжич собиқ серб генералининг соғлиги ёмонлашгани ва унинг Ҳаага трибуналига қадар яшаши ҳам даргумон эканини айтиб, аппеляция тартибида шикоят аризаси топширган эди.

16 йиллик қидирувдан сўнг ўтган ҳафта қўлга олинган генерал Младич 1992-95 йиллардаги Босния урушида геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

Ҳаагадаги БМТ уруш жиноятлари трибунали томонидан у 1995 йилда Сребреница шаҳрида 7500 босниялик мусулмонни ўлдиришда ҳам айбланмоқда.

Бу Иккинчи Жаҳон Урушидан буён Европада содир этилган энг даҳшатли жиноят сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG