Линклар

Сигарет чекиш асосий кураш нишони бўлиб қолаëтган бир пайтда¸ тамаки истеъмол қилишнинг анъанавий бу йўли эътибордан четда қолмоқда.


2011 йилнинг 31 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунë бўйлаб тамакисиз кун деб эълон қилинди. Айни шу куни жаҳон жамотчилигини тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммолардан огоҳлантиришга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди¸ тамакига қарши кураш конвенцияси доирасидаги ҳаракатларга баҳо берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра¸ тамаки чекиш билан боғлиқ хасталиклар ҳамон инсоният саломатлиги учун асосий таҳдид бўлиб қолмоқда.

Мутахассисларга кўра¸ ҳар йили 5 миллиондан ошиқ кашанда бевосита чекиш оқибатида юзга чиққан юрак хуружи¸ мияга қон қуюлиши¸ саратон ва турли ўпка хасталикларидан нобуд бўлмоқда. Айни пайтда¸ ҳар йили 600 мингдан ошиқ одам¸ бошқалар чекаëтган сигарет тутунидан туғилган касалликлар туфайли ҳаëтдан кўз юммоқда ва уларнинг аксарияти болалардир. 21 асрда бир миллиарддан ортиқ одам ҳаëтига зомин бўлиши тахмин этилаëтган чекишга қарши глобал кураш¸ унинг ташаббусчиларига кўра¸ ҳали-ҳамон бурилиш нуқтасидан йироқ. Глобал уринишларга қарамай¸ жаҳон бўйлаб кашандалар сони камаймаëтир¸ аксар ривожланаëтган давлатларда борган сари хотин-қизлар ҳам чекишга ружуъ қўя бошлагани оқибатида¸ кашандалар сафининг кенгайиб бораëтгани кузатилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши кураш конвенциясига қўшилган Ўзбекистон парламенти 2010 йилнинг июн ойида мамлакатда тамаки маҳсулотлари рекламасини тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилди.

Оддий ўзбекистонликларнинг айтишича¸ айни кунларда оммавий ахборот воситалари¸ кўча-кўйлар ва турли жамоат тадбирларида ўтмишдаги каби тамаки маҳсулотлари¸ хусусан сигарет рекламаси кўзга ташланмайди.
Аммо рекламанинг телевизор экранларию кўчалардан йўқолиши Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари истеъмолини қанчалар камайтирганига оид аниқ маълумот йўқ.

Мамлакатда тамаки ишлаб чиқариш соҳаси монополисти ҳисобланмиш «Бритиш Американ Тобакко» ширкатининг ўз истеъмолчилари сонини ошириш соҳасидаги ғайрати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уринишларидан ўтса ўтадики¸ кам эмас.

31 май куни Озодлик мухбирининг «Бритиш Американ Тобакко» ширкати фаолияти билан боғлиқ саволлари жавобсиз қолди.

- Маълумот бера олмайман-да. Ҳозир бир минут тўхтаб туринг. Шу саволларингизни факс орқали жўнатишингиз мумкинми? Телефонда бизлар айта олмаймиз. Расман бўлса, кейин бизлар сизга албатта жавоб бериб юборамиз¸¸ дея суҳбатни калта қилди ширкатнинг жамоатчилик билан ишлаш бўлими вакили.

Аммо ширкат расмий саҳифасида алоҳида урғуланишича¸ «Бритиш Американ Тобакко» ширкатининг асосий вазифаси акциядорларнинг узоқ вақт барқарор даромад олишларини таъминлаш ва миқдор жиҳатидан сотиш ҳажми ва қиймати бўйича халқаро тамаки компаниялари орасида биринчи бўлишга интилишдир.

Ўз мақсадига эришиш стратегиясини Ўсиш, Унумдорлик, Масъулият, Ғалабага интилувчи ташкилот¸ деб белгилаган «Бритиш Американ Тобакко» нинг Ўзбекистон аҳолисини ўз истеъмолчисига айлантириш уринишларини¸ айниқса¸ бу ширкат учун хом-ашë еткизиб бераëтган ургутликлар яхши билади¸ дейди Самарқанднинг асосан тамаки етиштиришга ихтисослашган бу районида истиқомат қиладиган 62 яшар Набижон ака.

- Ҳозир фермерларга план беради. Берган планни фермер қишлоқ аҳолисига, хоҳловчиларга 30-40-50 сотихдан қилиб беради ким қанча экаман деса тамакини. Ҳозир УзБАТ («Бритиш Американ Тобакко») га ўтган. Олдин хоҳлаган давлатига сота оларди СССР вақти. Ҳозир 20-30 сотих экилаяптию, лекин заҳари жуда ҳам баланд. Ҳозир каму, лекин заҳарлилиги олдингига нисбатан икки баробар ортиқроқ. Ҳиди бор. Қайсиниси УзБАТга вигодно бўлса, ўшани планлаштирар экан. 15 йилдан бери шунақа бўлиб қолганку¸ дейди маҳалладошларининг аксари ўз томорқасига тамаки экиб тирикчилик қилишини айтган Набижон ака.

Тамаки етиштиришга мослашган хўжаликлар УзБАТ талаб қиладиган навларнинг заҳарли ва соғлиққа зарарли эканига қарамай¸ ўз болаларини ҳам бу меҳнатга жалб қилмоқда¸ деб давом этади ургутлик суҳбатдош.

- Оила ишлайди шу тамакини олган. Боласиям мана 5-6-синфларда бўлса ишлайдида. Чопади, ўғитлайди, суғоради. Аччиқ нарса бўлади, заҳарли бўлади. Болалар ишлайди. Ота-она олгандан кейин болалар ëрдамлашади, ишлайди. Пахтада ишлайдию болалар. Теришадию. Тамакида ҳам шундай ишлашади болалар. Баргини терган пайтда одамнинг қўлига мойли бир ширадай краска қўлга ëпишгандай смоласи бор. Смоласи қўлга ëпишиб қолади. Овқат еб, тилга теккизиб бўлмайди. Жуда ўткир аччиқ нарса бўлади. Ҳидиям аччиқ, ўзи ҳам ўткир. Мана энг заҳарлиси экилаяпти. Болалар обедга яқин мол-пол излайман деб борса, ичида айланиб юрган болалар ўзидан кетиб боши айланиб йиқилиб қолганда исининг ўткирлигига. Бу даражада иси ўткирли деб ўйламаган эдик. Ҳамма билади шунақалигини¸ лекин нима қилсин¸ тирикчилик¸ дейди Самарқанднинг тамаки етиштириш учун қулай бўлган Ургут туманида яшайдиган Набижон ака.

Ҳозирча сигарет тутунигина эмас¸ балки унга хом-ашë бўладиган тамаки етиштириш оқибатида ҳам ўз соғлиғини йўқотаëтган ўзбекистонлик болалар¸ на мамлакат ичкариси ва на ташқарисидаги соғлиқни сақлаш муассасалари эътиборини ўзига тортганича йўқ¸ бу оғир ва заҳарли меҳнатга мажбурланаëтган болалар сони ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Худди шундай¸ бугун аксариятининг ота-онаси ўзга юртларда муҳожирликда юрган миллионлаб болаларнинг қанчаси УзБАТнинг ғайратли стратегиясига нишон бўлаëтгани ҳақида ҳам кўп гапирилмайди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқотлар натижасида¸ 2009 йилда аҳоли орасида 20 % эркаклар ва фақат 1 % аёлларнинг чекиши аниқланган.

“Эркаклар орасида нос чекиш одат тусига кирган бўлиб, уларнинг 31 % 30-39 ёшдагилар, 21 % 40-49 ёшдагилар бўлса, чекувчиларнинг аксарият қисмини 40-49 ёшдаги аҳоли (21 %) ташкил этади. Аёллар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш кам учрагани учун кейинги кўрсаткичлар фақат эркаклар орасида таҳлил қилинди. Эркаклар 30-39 ёшда бошқа ёшдагиларга қараганда кўпроқ нос чекишади. Уй хўжаликларида олиб борилган изланиш натижалари шуни кўрсатдики, нос чекиш қишлоқ эркаклари орасида кенг тарқалган бўлиб, аксинча сигарета чекиш эса шаҳар эркакларига кўпроқ хос. Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарлардаги аҳоли орасида сигарета чекиш (38 %-31 %), нос чекиш эса қишлоқ аҳолиси орасида (26 %) тарқалган. Шаҳарликлар орасида энг кўп тамаки чекувчилар 40-49 ёшдаги (40 %), 30-39 ва 50-59 ёшдаги (38 %) эркаклар ҳисобланади. Қишлоқ аҳолиси орасида ҳам айнан шу ёшдаги чекувчи эркаклар кўпчиликни ташкил этади¸” дейилади вазирлик ëйинлаган баëнотда.

Ўзбекистонда тамаки истеъмол қилишнинг эски анъанаси – носкашликка қайтишнинг кучайиб бораëтганини 30 йилдан кўпроқ нос чекиб келаëтганини айтган Набижон ака ҳам тан олади ва бунинг сабабларини изоҳлашга уринади.

- Сигаретнинг тутунику одамнинг нервига тегадигани. Носда бу бошқа хил тамаки. Бу ҳам тамакидан, лекин бошқа хил тамаки. Сигаретга қараганда 10 баробар зарарсизроқ деб ўйлайманда. Мен ҳам 30 йилдан бери нос чекаман. Бунинг ҳам ошқозонга, тишга зарари бор. Тишни сарғайтиради, оғизга бир ис киради. Тамакининг ҳидидай ҳид келиб туради. Сигаретга қараганда 10 баробар арзонроқ ҳам тушади. Тамакидан кўра бу яхши-да. Ҳавонинг иссиғида нафас олиб бўлмайди. Иссиқ ҳавода сигарет чекиш қийин. Носга билинмайди¸ дейди тамакига қарши кураш кунида Озодлик мухбири суҳбатлашган Набижон ака.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG