Линклар

Бугун Халқаро футбол федерациясига янги раҳбар сайлаш жараёни бошланиши кутилмоқда.

Сайловда фақат Зепп Блаттернинг номзоди қолган. Блаттер FIFAнинг амалдаги раҳбаридир.

Кеча у ташкилот инқирозда эканини рад этди, бироқ коррупция айбловлари ташкилот "обрўсига катта зарар етказгани"ни тан олган эди.

Цюрихда FIFA раҳбарини сайлаш арафасида Британия шаҳзодаси Вилям Халқаро футбол федерациясига президент сайлаш жараёнини кечиктириш ҳақидаги чақириқларни қўллаб-қувватловчи баёнот билан чиқди.

Аввалроқ Англия футбол уюшмаси FIFA атрофидаги коррупция билан боғлиқ жанжал боис 1 июнга белгиланган овоз беришни кечиктириш кераклиги ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG