Линклар

Сурия президенти Башар ал Ассад сиёсий маҳбуслар, жумладан, қамоқдаги “мусулмон биродарлар”ни авф этиш ҳақида қарор чиқарган.

Бу ҳақда Суриянинг расмий SANA агентлиги хабар қилди.

Сурия раҳбарининг бу қарори мамлакатда икки ойдан бери давом этаётган норозиликлар ортидан эълон қилинди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳларга кўра, март ойи ўрталарида бошланган намойишлардан шу кунга қадар мингдан зиёд одам ўлдирилди, ўн мингдан ортиқ одам ҳибс этилди.
XS
SM
MD
LG