Линклар

logo-print
Покистон ҳарбийларининг Ал Қоида билан алоқаси ҳақида мақола ёзган покистонлик журналист жасади Исломобод шаҳри чеккасида топилди.

Италия агентлиги ҳамда Ҳонг Конгда рўйхатга олинган интернет нашри билан ҳамкорлик қилиб келган журналист Саид Салим Шаҳзод икки кун олдин бедарак йўқолган эди.

29 май куни у телевидениедаги кўрсатувда қатнашиш учун чиқиб кетганича уйига қайтмаган.

Унинг жасади Исломободдан 150 километр узоқликда топилди. Жасадда қийноқ излари бўлган.

Саид Салим Шаҳзод ҳаётлиги пайтида Покистон махсус хизматлари ундан ёзган мақолалари учун ўч олиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдириб келган.
XS
SM
MD
LG