Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис бугун Ўзбекистонга ташриф буюради.

ЕХҲТ раисининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашиши режаланган.

2 июн куни Азубалиснинг Туркманистонга сафар қилиши белгиланган.

Ўзбекистон ЕХҲТга 1992 йилнинг 26 февралида аъзо бўлган.

1995 йилда Ўзбекистон таклифига биноан Тошкентда ЕХҲТнинг бюроси очилган.

1999 йилда ташкилот Марказий Осиё Республикаларининг ҳаммасида ўз ваколатхонасини очган.
XS
SM
MD
LG