Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистон ҳарбийлари ва Ал-Қоида ўртасида алоқа бўлиши мумкинлигини фош этувчи мақола ёзган журналист ўғирлаб кетилиб, ўлдирилганини кескин қоралади.

Клинтон эълон қилган баёнотда журналист Сайид Салим Шаҳзоднинг ўлдирилиши юзасидан Покистон ҳукумати текширув бошлаганини Қўшма Штатлар олқишлаши билдирилган.

Италдиядаги ахборот агентлиги ва Гонг Конгдаги интернет нашри учун ишлаган 40 яшар Шаҳзод якшанба куни йўқолган эди.

Унинг жасади қийноқ белгилари билан сешанба куни Исломобод шаҳридан 150 километр жануби-шарқда топилган.
XS
SM
MD
LG