Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва АҚШ минтақа хавфсизлигини муҳокама қилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти Тошкентда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Сюзан Эллиот билан учрашди.

ТИВ вакилига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, учрашувда (2011 йил феврал ойида Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Америка маслаҳатлашувининг иккинчи даврасида эришилган келишув доирасида) сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-инсонпарварлик ва бошқа соҳаларга оид икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Сюзан Эллиотнинг Тошкентга ташрифи АҚШ ҳукумати Шимолий тақсимот тармоғи орқали Афғонистонга ташилаётган юклар ҳажмини жорий йил охиригача 75 фоизга етказишни режалаган пайтга тўғри келди.

Шимолий тақсимот тармоғи Болтиқбўйи давлатлари, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали ўтган.
XS
SM
MD
LG