Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Италияга бир кунлик сафарини бошлади.

Карзай маъмурияти эълон қилган баёнотда Афғонистон раҳбари Италия Бош вазири Силвио Берлускони билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши билдирилган.

Бир кун олдин Ҳамид Карзай Афғонистонда тинч аҳоли орасида одамлар нобуд бўлишига сабаб бўлаётган НАТОнинг амалиётларини кескин танқид қилди.

Карзай хорижий қўшинларининг бундай ҳужумлари давом этаверса, улар “босқинчи кучлар”га айланиб қолиши мумкинлигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG