Линклар

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис Ўзбекистонга бир кунлик ташриф билан келди.

ЕХҲТ раиси Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятининг ўнга яқин вакиллари билан учрашди.

Азубалис билан учрашган Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоилов мулоқот чоғида қандай масалалар муҳокама қилингани ҳақида Озодликка буларни айтди.

- Учрашувда кўп ташкилотлар, масалан, иккита учта ташкилот журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга кўпроқ эркинлик бериш, уларнинг профессионал тайёргарлигини кучайтириш масаласини кўтарди. Яна қонунларнинг амалда ижро этилиши, Суръат Икромовнинг ташкилоти сиёсий ва диний сабабларга кўра қамалаётганларнинг аҳволини яхшилаш ва бошқа масалаларни кўтарди. Бизнинг ташкилот ҳозирги ички сиёсий ҳолатга бахо бериб, Ўзбекистон мухолифатининг қилаётган чақириғига ҳукуматнинг муносабати қанақа бўляпти ва бундан қандай хулосалар чиқарилиши керак, кўпроқ шунга ўхшаш масалалар муҳокама қилинди,- деди Суҳроб Исмоилов.

ЕХҲТнинг Тошкентдаги идораси вакилига асосланиб Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, ЕХҲТ раисининг Ўзбекистон Парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашиши режаланган.

Бундан ташқари Азубалисни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабул қилиши кутилмоқда.

2 июн куни Азубалиснинг Туркманистонга сафар қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG