Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:52

Россия ва Ўзбекистон ўртасида савдо ҳажми ошмоқда


Россия ва Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2010 йилда 3,4 миллиард долларни ташкил этди ва жаҳон молиявий инқирозидан олдинги давр даражасига етди.

Бу ҳақда 31 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия давлатлараро йиғилишда гапирган Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ўсишни барқарор, дея баҳолади.

- 2010 йил натижаларига кўра, товар айирбошлаш 35,4 фоизга ўсди ва 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Россиянинг Ўзбекистонга экспорти 11,5 фоизга, Ўзбекистондан Россияга эса 83 фоизга ўсгани кузатилди,- деди Россия Бош вазири муовини.

Оммавий ахборот воситалари олдида қилган чиқишида Сергей Иванов 2011 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 1,5 баробарга ўсганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири биринчи муовини Рустам Азимовнинг ўзбек божхона хизмати маълумотига таянган ҳолда таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 6,4 миллиард долларни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG