Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:12

Россия ва Ўзбекистон ўртасида савдо ҳажми ниманинг ҳисобига ошмоқда


Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо ҳажми ўсишига оид ўлчовлари турлича.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдо ҳажми ўсишига оид ўлчовлари турлича.

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2010 йилда 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич жаҳон молиявий инқирозидан олдинги даврдаги кўрсаткичдан ошиб кетган.


Россия ва Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2010 йилда 3,4 миллиард долларни ташкил этди ва жаҳон молиявий инқирозидан олдинги давр даражасига етди.

Бу ҳақда 31 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия давлатлараро йиғилишда гапирган Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ўсишни барқарор, дея баҳолади.

- 2010 йил натижаларига кўра, товар айирбошлаш 35,4 фоизга ўсди ва 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Россиянинг Ўзбекистонга экспорти 11,5 фоизга, Ўзбекистондан Россияга эса 83 фоизга ўсгани кузатилди,- деди Россия Бош вазири муовини.

Оммавий ахборот воситалари олдида қилган чиқишида Сергей Иванов 2011 йилнинг биринчи ярмида ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 1,5 баробарга ўсганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири биринчи муовини Рустам Азимовнинг ўзбек божхона хизмати маълумотига таянган ҳолда таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 6,4 миллиард долларни ташкил этган.

Россия ва Ўзбекистон расмийлари келтирган рақамлардаги тафовут сабабларини ўзини Акромжон деб таништирган Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ходими тушунтириб беришга уринди.

- Аҳамият берган бўлсангиз у ерда икки хил маълумот кўрсатилган. Уларнинг кўрсаткичлари айрим критерийларини ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган. Шунга сал фарқ қилган, лекин сабаблари кўрсатилган. Мамлакатлар ўртасида савдо муносабатларида ўсиш бор, албатта. Лекин қўлимда конкрет рақамлар бўлмаганлиги учун конкретно қанчалигини айта олмайман,- дейди Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ходими.

Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлашнинг ўсаётганини Ўзбекистонда саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қудрати ошиб бораётгани билан изоҳлади у.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси бошлиғи муовини Рафаэл Абрамян товар айирбошлашдаги бундай йирик тафовутни вужудга келишига чегара божхонасидан ўтаётган товарлар ва маҳсулотларни ҳисоблашда Россия ва Ўзбекистон ўзига ҳос қайдга олиш тизимига асосланганини сабаб қилиб кўрсатади.

- Ҳар бир мамлакат ўзига ҳос ҳисобга олиш услубини қўллаб келади. Гап шундаки, Россия Ўзбекистон орқали ўтаётган транзит товарларни ҳисобга олмайди, чунки уни бизлар икки тарафлама шартнома асосида ўтаётган товарлар қаторига қўшамиз. Масалан, нефт ва газ маҳсулотлари Россия томонидан умуман товар айирбошлаш статистикасига киритилмайди. Қолаверса, бу ўсиш нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади. Бу биринчи навбатда машинасозлик ва текстил саноати маҳсулотлари ҳамдир, деди Озодликка Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси расмийси Рафаэл Абрамян.

Савдо ваколатхонаси ходимининг маълумотига кўра, Россиянинг Ўзбекистондаги энг йирик сармоялари нефт-газ ва телекоммуникация соҳаларига ётқизилган.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган Россия-Ўзбекистон қўшма корхоналаридаги вазиятни билиш мақсадида "Дўстлик-Марғилон" қўшма корхонасига қўнғироқ қилдик.

- Ҳозир бизнинг корхонамиз сотувда эди. Мажбуриятлар бажарилмадида-да, икки томонники. Корхона 1993 йилда очилган эди, мана бугун давлат улуши сотувга қўйилди. Россиядан тахта маҳсулотлари, хом-ашё олиб келар эдик. Красноярскдан техника, оборудование олиб келишган. 1996-98 йиллари мана шу ердаги заводни қўшма корхонамиз роса материал билан таъминлаган - ДСП, ДВП билан.

Озодлик: Абдураҳмон ака, айниқса Ўзбекистонда ёғоч бизнеси фойдали бизнес эмасми?

- Фойдали бизнес-ку, шу конвертацияни вақтида қилиб бера олмаганимиз учун уларни қизиқтирган маҳсулотларни ололмади, бир иккита ДЭУ машиналарини олувдик, у ерга борганда растоможка 10 фоиз бўлиб кетди-да, ҳатто ортга ҳам машиналарни қайтариб олиб келдик. Улар энди тахта беришга рози эмас. Чунки долларни вақтида конкертация қилишнинг иложи йўқда. Премьер министрларнинг қабулларида бўлдик, министрларнинг ўзлари билан ойлаб ётиб натижага эришмадик. Фойдаси йўқлиги маълум бўлди.

Озодлик: Корхонангизда нечта одам ишларди?

- 45та. Ўзини кучи билан шу ердаги маҳсулотларни олиб сотиб фаолият юритяпти. Энди СП эмас, албатта...

Озодлик: Қачондан бошланди мана шу муаммолар?

- 2000 йиллардан паслашни бошладида. Корхонани юргизиш учун мен ўзим ҳам бир неча бор ҳаракат қилиб кўрдик. Менинг рус ҳамкорларим қониқмади шароитлар билан. Европа давлатлари ва бошқалари билан ишлаш яхши, деган фикрларни билдирди-да. Биз бошида кредит олиб куйганмиз. Россиядан келган анча дизел машиналаримиз бор эди. Банклар томонидан мана шундай бўлиб шундан кейин издан чиқиб кетди-да, ҳафсаламиз пир бўлиб кетдида, дейди ўз фаолиятини деярли тўхтатганини гапирган "Дўстлик-Марғилон" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси раҳбари Абдураҳмон-ака.

Бугун Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкоридир ҳисобланади. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон билан товар айирбошлашда иккинчи ва учинчи ўринни Қозоғистон ва Хитой эгаллайди.
XS
SM
MD
LG