Линклар

Туркманистонда президент сайлови ҳақида янги қонун қабул қилинди


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов

Туркманистондаги ахборот воситалари мамлакатда президент сайлови тўғрисидаги янги қонун қабул қилинганини эълон қилди.

Янги қонунда президентликка номзод сиёсий партия томонидан илгари сурилиши ёки номзодликка рўйхатдан ўтиш учун 50 мингта имзо тўплаши кераклиги назарда тутилган.

Фақат битта сиёсий партия, яъни, Туркманистон демократик партияси рўйхатга олинган бу республикани 2007 йилдан бери Қурбонқули Бердимуҳаммедов бошқариб келади.

Президент сайлови ҳақида янги қонуннинг эълон қилиниши Туркманистонда 2012 йилга белгиланган сайлов ўтказилишига ишора бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

1992 йилда Туркманистон президенти этиб сайланган Сапармурод Ниёзов 2006 йил декабр ойида вафот этгунига қадар сайловсиз мамлакатни бошқариб келган эди.

Президент сайлови тўғрисидаги янги қонун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис Туркманистонга келишидан бир кун олдин эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG