Линклар

Босниялик серблар собиқ қўмондони Ратко Младич жума куни Ҳаагадаги маҳкамада илк кўриниш беради.

Ўтган ҳафта Сербияда қўлга олинган Младич сешанба куни Ҳаага трибуналига топширилди.

Жума куни эрталаб бошланадиган судда Младичга нисбатан 1992-1995 йилларда Босния-Херцоговинадаги урушда геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик бўйича айбловлар расман эълон қилинади.

1 июн куни Ҳаага шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича БМТ трибунали Бош прокурори Серж Браммерц генерал Ратко Младич устидан суд адолатли бўлишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG