Линклар

Халқаро футбол федерацияси президентлигига қайта сайланган Зепп Блаттер ташкилотда ислоҳотлар ўтказиб, ФИФА обрўсини кўтаришни ваъда қилди.

- Мен бу кеманинг капитаниман ва уни тўғри йўналишга солиш мени вазифамдир, - деди ФИФА раҳбари.

75 ёшли швейцариялик Блаттер футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган мамлакатни сайлаш жараёнига ўзгартириш киритишга ваъда берди.

Унинг фикрича, бундан кейин жаҳон чемпионати жойини ФИФАнинг 24 аъзодан иборат ижроия қўмитаси эмас, Жаҳон футбол федерацияси ассоциацияси конгрессига йиғилган 208 мамлакат вакили танлаши керак.

Халқаро футбол федерациясига президент сайлаш жараёнини кечиктириш борасидаги чақириқларга қарамай, Блаттер ФИФА конгрессида умумий 203 овоздан 186 тасини қозонди.

Цюрихда FIFA раҳбарини сайлаш арафасида Англия Футбол федерацияси ФИФАга президент сайлаш жараёнини кечиктириш ҳақида баёнот билан чиққан эди.
XS
SM
MD
LG