Линклар

logo-print
Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак ва унинг икки ўғли устидан маҳкама 3 август куни бўлади.

Бу ҳақда Мисрнинг MENA ахборот агентлиги хабар қилди.

Агентликнинг суд расмийларига таяниб хабар қилишича, Муборакка коррупция ҳамда феврал ойида мамлакатда ғалаёнлар пайти намойишчиларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ айбловлар қўйилмоқда.

Ҳусни Муборак истеъфоси билан якун топган Мисрдаги намойишларда 800 дан ортиқ намойишчи ўлдирилган эди.

Айни пайтда 83 ёшли Муборакнинг аҳволи оғир экани айтилади.

Собиқ президент Қизил денгиз бўйидаги Шарм ал-Шайх шаҳридаги турма касалхонасида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG