Линклар

АҚШнинг узоқ масофага учадиган баллистик ракеталари ва ядровий каллаклари сони Россияникидан 30 фоизга кўпдир.

АҚШ Давлат департаменти эълон этган янги ҳисоботда бу ҳақда маълумотлар келтирилган.

Янги эълон этилган рақамларга кўра, Қўшма Штатлар 882 та қитъалараро учадиган баллистик ракетасига эга. Россияда эса 521 шундай ракета бор.

Шунингдек, АҚШ арсеналидаги ядровий каллаклар сони бугунги кунда 1800 донани ташкил этади, Россия ихтиёрида эса 1537 та ядровий каллак мавжуд.

5 февралда АҚШ ва Россия исмзолаган Стратегик қуролларни қисқартириш тўғрисидаги битим томонларга ўз арсеналидаги ядровий қуроллар ҳақида маълумот бериш мажбуриятини юклаган.
XS
SM
MD
LG