Линклар

logo-print

Покистондаги отишмада 58 одам ўлди


Покистоннинг чегарадаги Шалталу назорат ўтказув пунктида жангарилар билан ҳарбийлар ўртасида чиққан отишмада камида 23 ҳарбий ва 35 жангари ҳалок бўлди.

Покистон полициясига кўра, кеча тахминан 200 жангари Афғонистондан ўтиб, чегарадаги Шалталу пунктига ҳужум қилган. Ўртада чиққан отишма бугун эрталабгача давом этгани ва куннинг иккинчи ярмида вазият ҳарбийлар назоратига ўтгани айтилмоқда.

Полиция расмийлари отишма пайтида тинч аҳоли вакиллари орасида ҳам қурбонлар бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG