Линклар

Яқин кунларда Ўзбекистондан Россияга Тошкент авиация заводида ишлаб чиқарилган сўнгги Ил-76 самолёти етиб келади. Бу ҳақда журналистлар олдида қилган чиқишида Россия Бош вазири муовини Сергей Иванов маълум қилди. Бу билан Россиянинг Бирлашган авиасизлик корпорацияси (ОАК) Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) билан ҳамкорликни якунлайди, дея қўшимча қилди у.

Сергей Ивановга кўра, 2000 йиллар бошидан бери Тошкент авиация заводини Россиянинг Бирлашган авиасозлик корпорациясига бирлаштириш ғояси амалга ошмади. Россия расмийлари ҳамкорликнинг тугатилишига томонларнинг корхонадаги ўз улушлари масаласида келиша олмаганликлари ва Тошкент авиакорхонаси йирик экспорт буюртмаларини ўз вақтида бажара олмаётгани сабаб бўлганини кўрсатмоқда.

Бундан олдинроқ, 2010 йилнинг 30 сентябрида Чкалов номли Тошкент авиация бирлашмаси банкрот бўлгани эълон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG