Линклар

Кеча президент Ислом Каримов Оқсаройда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалисни қабул қилди.

ЎзА агентлигига кўра, учрашувда ЕХҲТ олдида турган вазифалар, Литванинг ушбу тузулмадаги раҳбарлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

Аудрониус Азубалис Ўзбекистон Конститутцияси ва қонунчилигига киритилган ўзгартишлар сиёсий партияларнинг аҳамиятини оширишга хизмат қилиши ва бу йўналишдаги муҳим қадам эканини таъкидлаган.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари ҳам муҳокама қилиниб, жаноб Азубалис Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклашга кўшаётган ҳиссасига юксак баҳо берган.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон-Литва муносабатлари ҳам муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқатларни давом эттириш, парламентларо муносабатларни ривожлантириш, алоқаларни кенгайтириш масалалари, жумладан, Ўзбекистонда Литва ширкатлари иштирокида юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG