Линклар

Ўзбек чегарачилари қозоғистонлик наркокурерларни ушлади


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида наркотик моддаларни ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган Қозоғистоннинг икки фуқаросини қўлга олди.

12.uz сайти маълумотига кўра, Афғонистондан келаётган қозоғистонликлар Ўзбекистон чегарасидаги назорат ўтказув пунктида ўзларини ёмон ҳис қилишган ва божхона текшируви пайтида уларнинг ошқозонида героин солинган контейнерлар борлигини тан олишган.

Маълум бўлишича, улар катталиги ёнғоқдай келадиган героинни пластмасса контейнерларига ўраб ўтишган. Уларнинг ошқозонидан ўнлаб контейнерлар чиққан.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов-суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG