Линклар

logo-print

Хитой Google компаниясига норозилик билдирди


Расмий Пекин Google компаниясининг хитойлик хакерлар АҚШ расмийлари, ҳарбий мулозимлари ва журналистларга тегишли Gmail электрон почта адресларини бузгани ҳақидаги даъвосига норозилик билдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Хон Лей ўз мамалакати шаънига нисбатан билдирилган айбловни “номақбул” дея атади.

- Хитойни айблаш мутлақо номақбул. Хитой ҳукумати компьютер ва Интернет хавфсизлигига, Интернет назорати қонун доирасида бўлишига катта аҳамият беради ва Интернет фойдаланувчиларидан ҳам айни шу нарсаларни талаб қилади,- деди Хонг Лей.

Google кейинги 17 ой ичида иккинчи марта ўзига қарашли улкан компьютер тармоғига Хитойдан ҳужум қилинганини эълон қилдди.
XS
SM
MD
LG