Линклар

Бугун Россия E.coli бактерияси тарқалгани боис Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг барчасидан сабзавот импортига таъқиқ жорий қилди.

Россия Давлат санитар врачи Геннадий Онишченко айни таъқиқни изоҳлай туриб, Европанинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилигини танқид қилди.

- Европа санитария тизимлари вазиятни ҳал қила олишмаяпти. Бу бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун етарли механизмлар ишлаб чиқилмаганидан даолат беради. Бу шунчаки кичик бир тармоқдаги мутахасиснинг ғингшиши эмас, балки бунинг ортида иқтисод, одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги турибди. Бизнинг сабзавотларни Россияга олиб киришга таъқиқ қўйишимизга ҳам ана шу сабаб бўлди,- деди Геннадий Онишенко.

Еврокомиссия Россия таъқиқини танқид қилди. Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш комиссияси бошлиғи Жон Даллининг яқин орада Россияга ўз норозилигини йўллаши кутилмоқда.

Германияда Е.coli батериясини юқтирган 1500дан зиёд бемор аниқланган. Ҳозирга қадар Е.coli юққан 18 одам нобуд бўлди.

E.coli бактерияси одамларга бодрингдан юққан, деб кўрилаяпти.

Ушбу касалликка чалинган инсонларда қонли ич кетиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қайт қилиш кузатилади.

Олимлар бодрингда E.coli қандай пайдо бўлганини аниқлаш устидан бош қотирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти E.coli Европада аввал учрамаган бактерия тури эканлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG