Линклар

logo-print
Ўзларини Lulz Security деб атаётган хакерлар гуруҳи Sony ширкатининг Интернетдаги тармоғини бузиб, у ердаги фойдаланувчиларнинг миллионлаб пароллари, почта адреслари ва уларнинг бошқа шахсий маълумотларини ўғирлаганини маълум қилди.

“Тармоқдаги биргина тешик орқали у ердаги бутун маълумотлар базасига киришга муваффақ бўлдик”, дейилади хакерлар гуруҳи ёзиб қолдирган баёнотда.

Sony ширкати бундан хабардор экани ва ҳодиса ўрганилаётганини айтмоқда.

Апрел ойида хакерлар Sony ширкатининг PlayStation тармоғини бузиб, у ердан миллионлаб маълумот ўғирлашган ва бу ҳодиса Интернет тарихидаги энг мудҳиш хакерлик ҳуружи сифатида кўрилган эди.
XS
SM
MD
LG