Линклар

logo-print
Европа Комиссияси Россияни сабзовот маҳсулотлари импортига жорий этган тақиқларни олиб ташлашга чақирди.

Германияда Е-coli бактериясининг бодринг орқали тарқалиши сабаб Россия ЕИ давлатлардан сабзавот сотиб олишни тақиқлаган ва мамлакатдаги барча бозор ва дўконлардан Европада етиштирилган барча турдаги кўкатлар йиғиштириб олинишини билдирган эди.

Европа Иттифоқи расмийлари Москва ҳукуматининг бу қадамини "ошиғич чора", деб таърифламоқда.

Европа Иттифоқида етиштирилган мева ва сабзавотларнинг чорагидан кўпроғи Россияга экспорт қилинади ва бу маҳсулотлар қиймати йилига уч-тўрт миллиард долларни ташкил этади.

Россияга асосан Германия, Испания, Франция ва Полша сабзавот экспорт қилади. E-coli бактериясининг бодирингдан тарқалиши оқибатида охирги икки ҳафта ичида Германияда 17 одам ҳалок бўлди, юзлаб одам шифохоналарга ётқизилди.
XS
SM
MD
LG