Линклар

Ратко Младич 2009 йилда Белград шифохоналаридан бирида яширинча саратон касалидан даволанган.

Бу ҳақда Младич адвокати Милош Солийч маълум қилди. Бунинг тасдиғи сифатида Солийч уч йил аввал Младичга лимфом ташхиси қўйилганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган.

Аммо адвокат Младични даволаган врач ва касалхона номини айтмаган. Серб прокурорлари ҳужжат соҳта бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Уруш жиноятларида айбланаётган собиқ босниялик серблар қўмондони Ратко Младич бугун Ҳаага маҳкамасида илк кўриниш беради.

Бугун эрталаб бошланажак судда Младичга нисбатан 1992-1995 йилларда Босния-Херцоговинадаги урушда геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик бўйича айбловлар расман эълон қилинади.

Шунингдек, Младич 1995 йилда Сребренница шаҳрида саккиз минг нафар мусулмон эркаклар ва болаларнинг қатлиом этилишини уюштирганликда айбланмоқда.

1 июн куни Ҳаага шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган собиқ Югославиядаги уруш жиноятлари бўйича БМТ трибунали Бош прокурори Серж Браммерц генерал Ратко Младич устидан суд адолатли бўлишини таъкидлади.

69 яшар Ратко Младич 16 йиллик қидирувдан сўнг жорий йилнинг 26 май куни Сербияда қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG