Линклар

logo-print

Покистон чегара постига жанггарилар ҳужум қилди


Покистон полициясига кўра, Афғонистон билан чегара ҳудудидаги ҳарбий постга жанггарилар ҳужум қилиши ортидан бошланган қуролли тўқнашувда 23 нафар Покистон аскари нобуд бўлган, 35 жанггари ўлдирилган.

Хабарларга кўра, чоршанба куни 200га яқин қуролли жанггари Покистон чегарасини кесиб ўтиб, Шалталудаги чегара постига ҳужум қилган ва отишма рўй берган.

Пайшанба куни Покистон ҳарбийлари чегарада вазият изига тушгани ва назоратни қўлга олганликларини маълум қилишди.

Айни пайтда АҚШ Бирлашган қўшинлари штаби бошлиғи Адмирал Майк Маллен бугун Вашингтон қилган чиқишида Қўшма Штатлар Покистон каби иттифоқичисини ташлаб қўйиши ҳатарли оқибатларга олиб келиши ҳақда таъкидлади.

Вашингтон ва Исломобод ўртасидаги муносабатлар ўтган ой Покистон ҳудудида Усама бин Ладиннинг АҚШ махсус кучлари тарафидан ўлдирилиши ортидан ёмонлашган эди.
XS
SM
MD
LG