Линклар

АҚШ ички ишлар вазири Жанет Наполитано "Покистондаги Лашкари Тоййиба жангари гуруҳи Ал Қоидага алоқадор" дея, бу гуруҳ Америкага тахдид солишини айтди.

Наполитано Ҳиндистон расмийлари билан хавфсизлик борасида ўтказилган сўзлашувлар ортидан бу ҳақда таъкидлади.

Расмий Деҳли Лашкари Тоййиба жанггари гуруҳини бир қатор террор ҳуружлари, жумладан, 2008 йилги 166 одам ўлимига сабаб бўлган Мумбаидаги портлашларни уюштирганликда айблаган.

Ўша ҳужумлар учун Лашкари Тоййиба жангари гуруҳи масъулиятни ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG