Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:56

Уран чиқиндихоналари таҳдидга айланмоқда


Сўғддаги уран чиқиндихонаси.
Сўғддаги уран чиқиндихонаси.

Сўғддаги уран чиқиндихоналари аҳоли орасида саратон касаллигининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Тожикистондаги етакчи онкологлар Сўғд вилоятида ўтказган тадқиқот ва текширишлар натижасида 400 дан ортиқ киши саратон касаллигига чалинганлиги аниқланган.

- Ўтган йили бутун республика Онкология марказига минг кишидан ортиқ мижозлар мана шундай касаллик билан ётқизилган эди. Бироқ Сўғд вилоятида сўнгги беш ой ичида саратон касаллигининг кўпайганлиги, албатта, ташвиш ўйғотмоқда. Охирги пайтларда мамлакатда эркакларнинг жигар ва тери саратонига мубтало бўлиши кўп кузатилмоқда. Айниқса, аёллар орасида кўкрак саратони касаллигига чалиниши ортиб бормоқда, - дейди республика онкология марказининг ходими Бахтиёр Ахмедов.

Унинг айтишича, одамларнинг бу касалликка чалинишга радиация ҳам сабаб бўлади.

Тожикистон Фанлар академияси Амалий физиология-биотехнология лабораториясининг Хўжанд шаҳридаги илмий маркази раҳбари Ўктам Йўлдошевнинг айтишича, саратон касаллиги кўпайишига вилоят ҳудудида жойлашган уран қабристонлари сабаб бўлаётганлигига шубҳа йўқ.

- Минтақадаги чиқиндихоналарда кўмилган уран қолдиқларига 30-40 йилдан ошган . Демак, радиция хавфи неча асрлар давом этаверади ва ҳали неча юз йиллар давомида бутун мавжудотга хавф солаверади. Жумладан, биз москвалик генетиклар билан ҳамкорликда вилоятда тадқиқотлар ўтказганимизда бунга яна бир бор амин бўлдик.

Мазкур тадқиқотлар натижасида минтақада радиация таъсирида ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги 5 баравар ўзгариш бўлгани аниқланди. Бу Хўжанд ва Табошар шаҳарлари, Андрасмон ҳамда Деҳмой поселкалари атрофида уран қолдиқлари кўмилган тепаликлар эрозияга учраётганлиги, қаровсиз қолган шахталардан сизиб чиқаётган сувлар, шамол билан ҳар тарафга тарқатилаётган чанглар оқибатидир, - дейди Ўктам Йўлдошев.

Олимнинг айтишича, бу радиоактив моддалар “қабристонлари” аҳоли яшайдиган жойларга деярли туташиб кетган. Жумладан, чиқиндихоналар Жаббор Расулов туманидаги Деҳмой қишлоғи тепасида ва Бобожон Ғофуров тумани ёнида жойлашган. Деҳмой қишлоғи олдидаги чиқиндихонадан одамлар рангли металл қолдиқларини қидирадилар.

Шифококорларнинг айтишларича, саратон касалига чалинган беморларнинг асосий қисми малакали тиббий ёрдам олишга қодир эмас.

- Саратон билан оғриган касалларнинг аксарият қисми марказга келишга қодир эмас. Чунки уларнинг асосий қисми қишлоқларда истиқомат қилади ва иқтисодий шароити буни кўтармайди. Келганлари эса, рости гап, жуда оғир аҳволда бўлишади, - дейди вилоят онкология маркази ходими Фируза Махсумова.

Навбатдаги суҳбатдошимиз Истаравшан туманида истиқомат қилувчи Одилжон Холиқов. Унинг саратон касаллигига чалинганига уч йил бўлган, лекин соғайиб кетишига умид қилади.

- Ҳар йили тиббий муолижадан ўтаман. Икки марта Хўжандда ва бир марта районда. Дори – дармонни ўз пулимизга сотиб оламиз. Пенсиям яхши, лекин ҳаммаси дорига кетяпти, тирикчиликка қолмаяпти. Мана шу жиҳатдан даволанганим таъсир қилмаяпти, - дейди суҳбатдош.
XS
SM
MD
LG