Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 3 идора болалар мажбурий меҳнатини тугатишга чақирди


Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, касаба уюшмалари кенгаши ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги мамлакатда болаларни қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш фақатгина дарсдан кейин ҳамда ўқувчиларнинг истакларига биноан амалга оширилиши мумкинлиги айтилган қўшма баёнотини чоп этди.

Баёнотда айтилишича, Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бунга сабаб қилиб келтириладиган иқтисодий ва ижтимоий омилларга барҳам берилган.

15 ёшли болаларни қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш ҳам фақатгина меҳнат таълими, касбий йўналиш бўйича ва ихтиёрий равишда мумкин экани, бунда ҳам ота-оналар ёки бошқа маъсул кишиларнинг розилиги билан мумкин экани айтилади ушбу баёнотда.

Бу мазмундаги баёнот ҳуқуқ фаолларининг болаларни мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги чақириқларининг Ўзбекистондаги ушбу уч расмий идора томонидан қилинган расмаий тасдиғи ўлароқ баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG