Линклар

Бугун собиқ серб генерали Ратко Младич илк бор Ҳаага трибуналига келтирилди.

Суд аввалидаёқ Ратко Младич ўзига қўйилган геноцид, инсониятга қарши жиноят ва уруш жиноятларига оид айбловларни тан олмаслигини билдирди.

У 11 модда бўйича қўйилган айбловларни ўзига нисбатан “ҳақорат”, деб билиши ва шунингдек, айблов хулосаси билан тўлиқ таниш эмаслигини айтди.

- Мен сиз ҳозиргина ўқиб берганингиз матнни кўриб чиқишни истайман – бу менга қаратилган ҳақоратли айбловдир. Мен буни жиддий ўқиб чиқишни ва ҳимоячиларим билан бирга бир қарорга келишни истайман. Бу даҳшатли сўзларни тушуниш учун менга бир ойдан ортиқ вақт керак, чунки улардан айримларини мен умримда эшитмаганман, ҳатто, деди Ҳаага трибунали илк мажлисида Ратко Младич.

Младич 1992-1995 йиллар оралиғида Боснияда бўлган уруш даврида геноцид ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганлик, шу жумладан, Сребреница шаҳрида 8 минг мусулмонни қатлиом қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG