Линклар

Олий суд HRW идорасини ёпиш масаласини 13 июн куни кўриб чиқади


Ўзбекистон Олий суди Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Тошкентдаги ваколтхонасини ëпиш масаласини кўриб чиқш масаласини 13 июнгача қолдирди.


Жума куни Тошкент вақти билан кундузги соат учда бошланиши кутилган, лекин 13 июнга қолдирилган маҳкамада адвокат Сергей Майоров Human Rights Watch (Ҳюман Райтс Уотч) ташкилотини ҳимоя қилади.

3 июн куни Сергей Майоров Озодлик билан суҳбатда Human Rights Watch доимо Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилиб келгани ва ташкилот вакилларига акредитация бермаслик йўли билан унинг фаолиятини фалаж қилган ўзбек расмийлари амалдаги қонунчиликни бузган, деб таъкидлар экан маҳкамадан адолатли ҳукм кутаëтганини билдирди.

- Мен маҳкама жараëнида мавжуд қонунчилик талабларига кўра, қонуний ва адолатли ҳукм чиқарилади, деб ўйлайман.

Озодлик: Human Rights Watch ваколатхонасини ëпиш борасида расмий Тошкент аллақачон ўз сиëсий иродасини ифода қилган. Суд эса бу сиëсий қарорни маъшрулаштиради ҳолос. Яъни ҳукм олдиндан маълум бўлган маҳкама эмасми бу?

- Мен бундай деб, ўйламайман. Айнан шундай деб ҳулоса қилиш учун менда асос йўқ. Жамоат ташкилотлари ваколатхоналарини тугатиш ҳақида қонун мавжуд. Бу қонун асосида давлат органлари Human Rights Watch Тошкентдаги ваколатхонасини тугатиш учун судга мурожаат қилишди.

Озодлик: Расмий Тошкент ваколатхона мавжудлигига изн берган холда унда ишлаши лозим бўлган Human Rights Watch вакилига акредитация бермади. Мавжуд ҳолат ташкилот ишини атайлаб “фалаж” қилишни англатадику. Бу холатнинг сиëсий босим эканини инкор қила оламизми?

- Афсуски шундай. Human Rights Watch тақдим қилган номзодларга акредитация берилмади. Аммо судга берган ҳукумат идораси (Адлия вазирлиги) ташкилот вакилининг Ўзбекистонда мавжуд эмаслигини ваколатхона ëпилиши учун сабаб қилиб кўрсатмаяпти. Улар сабаб сифатида Human Rights Watch ваколатхонасининг Ўзбекистон қонунларига риоя қилмаганлини келтиришди. Биз суд жараëнида Human Rights Watch ваколатхонаси қонунларни бузмаганлигини исбот қилиб бера оламиз.

Human Rights Watch вакили Мира Ритман Озодлик билан суҳбатда 15 йиллик фаолиятдан кейин ўз ташкилоти Ўзбекистондан қувилаëтганидан таассуф билдирди.

- 1997 йилда иш бошлаган Human Rights Watch Тошкентдаги ваколатхонаси инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиб, таҳлил қилиш борасида самарали иш олиб борди. 2005 йил Андижон воқеаларидан кейин расмий Тошкент бу ташкилот фаолиятига ўта тоқатсиз бўлди ва ташкилотнинг икки вакили Олег Воронцов ва Стив Свердловга акредитация бермади. Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон адлия вазирлиги Human Rights Watch ваколатхонасини тугатиш бўйича судга мурожаат қилганини билдирди.

Мира Ритман Human Rights Watch фаолияти аслида 2005 йилда де-факто тўхтатилгани ва бугунги расмиятчиликлар ташкилот вакилоатхонасини де-юре йўқ қилишга қаратилган.

Human Rights Watch Каримов режимига нисбатан тутган танқидий позицияси бу ташкилотнинг Ўзбекистондаги мавжудлига барҳам берди деган фикрлар айтилади.

Human Rights Watch ташкилоти 2005 йил Андижон қирғинидан кейин Ўзбекистонда фаолияти тўхтатилган, лекин ўз ваколатхонасини сақлаб келаëтган саноқли ташкилотлардан бири эди.
XS
SM
MD
LG